Кегейли туманида сайёр қабул ӯтказилди

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йилнинг 25-ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида Ӯзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирга туман Халқ таълими бӯлими, Халқ қабулхонаси раҳбари, сектор раҳбарлари, туман корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди ва сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан турли мазмундаги мурожаатлар йўлланди. Мурожаатлар ӯз жойида ҳал этилди ва тегишли масъуллар томонидан қонуний тушунтиришлар берилди. Хусусан, Халқ таълими вазири ўринбосари И.Жўраев Кегейли туманидаги мактабларнинг иссиқлик таъминотини ўрганмоқда.

Sana: 25-noyabr 2019 yil /// O'qildi: 15
Orqaga qaytish



Bilim insonga hamma yo‘lida hamrohdir

D. GURAMISHVILI