Сайёр қабул Қораӯзак туманида ӯтказилди
Ӯзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси Қораӯзак туманидаги 16-сонли болалар мусиқа мактабида Қораӯзак, Чимбой, Тахтакӯпир туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда тумандаги мутасадди идоралар, тегишли шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари ҳам қатнашди.
Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, муаммоларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалаларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди. Мутасадди раҳбарларга муддати белгиланган ҳолда қатъий вазифа ва топшириқлар берилди. Мурожаатларнинг ҳал этилиши юзасидан жамоатчилик назорати олиб борилиши алоҳида таъкидланди.
Қабул давомида аҳоли томонидан қишлоқларда мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик сув таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш сингари масалалар юзасидан мурожаатлар тушди.
Сайёр қабулдан сўнг мурожаатларни ҳал этишга масъул этиб белгиланган мутасаддилар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди.

Sana: 25-noyabr 2019 yil /// O'qildi: 14
Orqaga qaytish



Siz nimani tushunmasangiz, u sizga begona.

I. GYOTE