Муйноқ туманида сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 26-ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Муйноқ туманида Ӯзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилди. Тадбирга туман Халқ таълими бӯлими, Халқ қабулхонаси раҳбари, сектор раҳбарлари, туман корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда фуқароларнинг уй-жой, иш билан таъминлаш, саломатлигини тиклаш учун моддий ёрдам кўрсатиш бўйича илтимосномалари, тадбиркорлик фаолиятига халақит бераётган муаммолар юзасидан арзномалари ва бошқа маҳаллий масалалар бўйича мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот ҳамда муассасалар мутасаддилари иштирокида ҳал этиш чоралари кўрилди. Шунингдек, мурожаатларнинг бир қисми қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Хусусан, Халқ таълими вазири ўринбосари И.Жўраев Мӯйноқ туманидаги мактабларнинг иссиқлик таъминотини ўрганмоқда.

Sana: 26-noyabr 2019 yil /// O'qildi: 11
Orqaga qaytish



Adashgan aqldan ozar