«Юмор» жамоаси Республика босқичида ғолиб бӯлди

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Ӯзбекистон давлат филармониясининг «Туркистон» саройида Ӯзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ӯзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази хамкорлигида умумтаълим мактаблари ӯқувчилари ӯртасида «Қувноқлар ва зукколар» кӯрик-танловининг Республика босқичи ӯтказилди.

 

Унда Қорақалпоғистон Республикасининг «Юмор», Жиззах вилоятининг «Юлдузлар», Сирдарё вилоятининг «Зӯр-зӯр», Самарқанд вилоятининг «Позитив» ва Тошкент вилоятининг «Кибрай юлдузлари» жамоалари иштирок этди.

Танлов «Финал муборак» мавзусида танишув шарти, биатлон шарти, «Биз ӯқиган асарлар» сатирада шарти ва «До, Ре, Ми, ….» мусиқий чиқиш, яъни 4та шарттан иборат бӯлди. Ӯқувчилар танлов шартлари асосида ўз қобилиятларини, зукколиги ва сахна маданиятини намоён эта олди.

Танлов шартлари бўйича ӯқувчиларнинг чиқишлари 5 ва 6 баллик тизимда баҳолаб борилди. Уларни баҳолаш учун маданият соҳаси ходимлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашларидан мутахассислар таклиф этилди.

Танлов якунига кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг «Юмор» жамоаси 1-ӯрин, Самарқанд вилоятининг «Позитив жамоаси 2-ӯрин, Жиззах вилоятининг «Юлдузлар» жамоаси 3-ӯрин ғолиби бўлди.

Ғолиблар ташкилотчилар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланган диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шу билан танловнинг Республика босқичи якунланди. Барча иштирокчиларга ўқиш ва ишларида омад тилаб қоламиз. Доимо қувноқ ва зукко бўлинг!

Sana: 28-noyabr 2019 yil /// O'qildi: 12
Orqaga qaytish



Ma’naviy hayotda ham amaliy hayotdagidek, kimki bilimga tayansagina to‘xtovsiz kamol topadi va yutuqlarga erishaveradi.

U. JEYMS