«Қувноқлар ва зукколар» танлови ғолиблари Нукусда кутиб олинди

Хабарингиз бор, Тошкентда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Қувноқлар ва зукколар" танловининг республика босқичида Қорақалпоғистондан "Юмор" жамоаси ғолиб бўлган эди. Бугун Нукус Темирйўл вокзалида ғолиблар тантанали равишда кутиб олинди.

Ғолибларни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов, вазирликнинг методисти А.Тлеуниязова ва Кегейли тумани халқ таълими бўлими мудири А.Алланиязова қутлашди. Қолаверса, ота-оналар, устозлар ҳам ўқувчиларга ўз тилакларини билдиришди.

Sana: 30-noyabr 2019 yil /// O'qildi: 13
Orqaga qaytish



Bilmaslik — ulg‘aymaslik, harakatsizlik bilan baravar.

M. GORKIY