Zamonaviy AKT – ta`lim tizimiga

Ўзбекистон Республикаси "Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги "Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1730-сонли, 2013 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1989-сонли қарорлари, Ҳукуматнинг тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплексининг 2014 йил 9 январдаги 21-сонли мажлис қарори ижросини таъминлаш, халқ таълими тизимида ахборот-коммуникация технологиялари, интернет ва мультимедиа ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали таълим-тарбия жараёни сифатини ошириш мақсадидаги Халқ таълими вазирлигининг 2014-йил 20-февральдаги 38-сонли буйруғига биноан 2014-йил 4-5 март кунлари Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг АКТ учун масъул ходимлари ва ҳар бир туман (шаҳар)нинг АКТни жорий этиш бўйича таянч мактаби информатика ўқитувчиларига (2 нафардан жами 30 нафар) ахборот-коммуникация технологиялари, интернет ва мультимедиа ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича малакасини ошириш ўқувлари ташкил этилди.

4-март куни мажлислар залида семинарнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали директори Б.Кайпбергенов ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари А.Еримбетовлар кириш сўзлар билан чиқиб сўзлади.

         Кейин ўқувлар давом этди. Ўқув-семинарга Ўзбекистон Республикаси ААТТДҚ КР худудий бошкармаси (Т.Баекеев, Б.Мнажов), Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Нукус филиали (П.Нуримов, Т.Арзымбетов, Э.Бабаджанов, Ш.Алламуратов), «Ўзбектелеком» АК Қорақалпоғистон Республикаси филиали (Е.Балташев) ва «Қорақалпоғистон Компьютерлаштириш маркази» МУК бўлимларидан етакчи мутахассислари жалб этилди.

Ўқув семинарда асосан Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш соҳасида амалга оширилаётган реформалар, "Электрон ҳукумат”, интерактив давлат хизматлари ягона портали, ID.UZ, uMail.uz, Ziyonet ахборот таълим бериш портали ва таълим муассасаларини Ziyonet тармоғига улаш, Халқ таълими вазирлигининг расмий веб сайти ва ахборот таълим портали орқали кўрсатилаётган интерактив хизматлари, ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш, "Е-хат” ҳимояланган электрон почтаси, "Е-ҳужжат” электрон ҳужжат айланиши, электрон рақамли имзо мавзуларида ўтилди. Ўқув семинарларда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

Ўқув семинар якунида туман(шаҳар)лардан келган иштирокчиларга қатнашганлиги ҳақида сертификатлар берилди.

Семинар оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликга тарғиб этилди.

Sana: 05-mart 2014 yil /// O'qildi: 1922
Orqaga qaytish



Adashgan aqldan ozar