8 март халқаро хотин-қизлар куни байрами

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мажлислар залида 8 март Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирига илғор иш-тажрибага эга педагоглар, соҳада кўп йиллар мобайнида хизмат кўрсатган устоз-мураббийлар, вазирлик ходимлари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчиларини Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Р.Матқурбанов, вазир ўринбосари А.Еримбетов ва бошқалар табриклашди. Тадбир якунида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланган байрам совғалари тантанали равишда топширилди.

Sana: 07-mart 2014 yil /// O'qildi: 1688
Orqaga qaytish



Bizning ishimiz — o‘qish va o‘qish, imkoni boricha ko‘proq bilimga ega bo‘lish uchun intilishdir, chunki jiddiy ijtimoiy yo‘nalishlar — bilim bor yerda, insoniyatning istiqbol baxti ham faqat bilimdadir.

A. P. CHEXOV