Китоб байрами
   Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ахборот-ресурс марказида "Китобим – офтобим” деб номланган китоб байрами ўтказилди.
   Тадбир доирасида "Диққат, янги китоблар”, "Ёзувчи-шоирлар – болаларга”, "Биз севган қаҳрамонлар”, "Жаҳон адабиёти дурдоналари” номли китоблар кўргазмалари ташкил этилди. Ёзувчи-шоирлар билан болажонлар учрашуви тадбирга янада файз киритди.
    – Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад китоб мутолаасини тарғиб қилиш орқали ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитишга қаратилган, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ахборот-ресурс маркази директори Зулфия Сейтниёзова. – Ҳафталик давомида "Бир болага уч китоб” акцияси, "Мактаб – кутубхона – оила” хайрия тадбирлари ўтказилди. Китоб байрами доирасида "Китобхон оила” танловини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
     Бундай тадбирлар Қўнғирот ва Кегейли туманларида ҳам бўлиб ўтди
.
 
manba: uza.uz 
 

Sana: 02-aprel 2014 yil /// O'qildi: 1160
Orqaga qaytish



Bilmaganni so‘rab o‘rgangan — olim,
Orlanib so‘ramagan — o‘ziga zolim.

A. NAVOIY