Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 1-модда)

Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 8 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

васийлик — ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли;

ҳомийлик — ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомала лаёқати чекланган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли. Соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга бу шахсларнинг илтимосига кўра ҳомийлик белгиланиши мумкин;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс — ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахс;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар — алоҳида ғамхўрликка, шунингдек ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига муҳтож бўлган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмаган ота-онаси бўлган ҳамда болаларнинг ҳаёти ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғдираётган ёки уларнинг таъминоти, тарбия ва таълим олишига доир талабларга жавоб бермайдиган шароитда яшаётган болалар, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқаролар, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаролар.

4-модда. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ўз вақтида аниқланиши, ҳисобга олиниши ва жойлаштирилишини таъминлаш;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш;

болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлаш;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар тўғрисида ғамхўрлик кўрсатаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш;

васийлик ва ҳомийлик соҳасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш;

васийлик ва ҳомийлик соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

5-модда. Васийлик ва ҳомийликнинг асосий принциплари

Васийлик ва ҳомийликнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

инсонпарварлик ва меҳр-шафқат;

васийлик ва ҳомийлик масалаларида индивидуал ёндашув;

болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлиги;

васийлик ва ҳомийликка доир мажбуриятларни қабул қилишнинг ва рад қилишнинг ихтиёрийлиги.

6-модда. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни қабул қилган оилани кузатиб бориш

Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни қабул қилган оила жойлашган ердаги васийлик ва ҳомийлик органлари васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ижтимоий ва психологик мослашувини таъминлаш мақсадида ушбу оилани кузатиб боришни амалга оширади.

Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни қабул қилган оилани кузатиб бориш қонун ҳужжатларида назарда тутилган маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик, тиббий ёрдам кўрсатилишини кўзда тутади.

Васийликка ёки ҳомийликка муҳтож бўлган шахсларни қабул қилган оилани кузатиб бориш бепул амалга оширилади.

2-боб. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда уларнинг ваколатлари

7-модда. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари

Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари жумласига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

Васийлик ва ҳомийлик бўйича фаолият:

туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан — вояга етмаганларга нисбатан;

туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари томонидан — суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларга нисбатан;

туман, шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан — соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга нисбатан амалга оширилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни ушбу Қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда васийлик ёки ҳомийлик белгилаш чора-тадбирларини кўради.

Васийлик ва ҳомийлик органларидан ташқари бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни аниқлаш ва жойлаштириш бўйича фаолият юритишига йўл қўйилмайди.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

васийлик ва ҳомийлик соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди;

давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

васийлик ва ҳомийликни белгилаш, шунингдек васий ва ҳомий тайинлаш тартибини белгилайди;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш давлат реестрини (бундан буён матнда давлат реестри деб юритилади) ташкил этиш ва юритиш тартибини ҳамда унга киритиладиган маълумотлар рўйхатини белгилайди;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини юритиш ва васий ёки ҳомий томонидан ўз мажбуриятларини бажариши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

9-модда. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари ўз ваколатлари доирасида:

васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;

васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этади;

болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлайди;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларга муносиб турмуш ва таъминот шароитларини таъминлайди;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминловчи давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

ижтимоий ишлар соҳасида васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни маслаҳат ёрдами, ижтимоий-ҳуқуқий, психологик-педагогик, тиббий жиҳатдан комплекс қўллаб-қувватлашни таъминловчи мутахассислар тайёрлайди;

оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш муассасалари тармоқларини, хизматларини, васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларга ҳамда уларнинг оилаларига маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик, тиббий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш марказларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар кўради;

васийлик ва ҳомийлик соҳасида халқаро ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида:

васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;

васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;

васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги вазифаларни бажарувчи ҳудудий давлат бошқаруви органлари фаолиятини назорат қилишни ҳамда мувофиқлаштириб боришни амалга оширади;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

давлат реестрини юритади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Туманлар, шаҳарлар ҳокимлари васийликни ёки ҳомийликни белгилаш ва тугатиш бўйича, шунингдек васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

11-модда. Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифалари

Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳисобга олиш;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг зарур ҳужжатларини тайёрлаш ва уларни жойлаштириш;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги ҳамда васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

васийлар ва ҳомийларнинг мажбуриятлари бажарилишини, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг таъминоти, уларга тарбия ва таълим бериш шароитларини, шунингдек мол-мулки бут сақланишини таъминлаш устидан назорат қилиш.

12-модда. Туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари

Туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари ўз ваколатлари доирасида:

етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритади;

етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритади, маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этади, шунингдек давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этади;

етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни давлат реестрига киритиш учун туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этади;

етим болаларнинг ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ҳамда васийларга ва ҳомийларга қўйиладиган талабларга мос бўлган шахсларни танлашни ҳамда ҳисобга олишни амалга оширади;

етим болаларга ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгилаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди;

етим болаларнинг ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турмуш ва таъминот шароитларини, шунингдек васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш шароитларини текширувдан ўтказади ҳамда бу ҳақда далолатнома тузади;

етим болаларга ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланиши зарурлиги, шунингдек васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисида туман, шаҳар ҳокимига хулоса беради;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритади;

васийлар ва ҳомийларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан назоратни амалга оширади, уларга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларни тарбиялашни, уларнинг тиббий кузатувини ташкил этишда, таълим муассасаларига ҳамда ишга жойлаштирилишида ёрдам кўрсатади;

етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришни, шунингдек уларнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлайди;

васийликни ёки ҳомийликни тугатиш тўғрисида, шунингдек ушбу Қонуннинг 29 ва 30-моддаларида назарда тутилган ҳолларда васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш ҳақида туман, шаҳар ҳокимига илтимосномалар киритади;

боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғилган ҳолларда уни ота-онасидан ёхуд ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан олиб қўйиш чора-тадбирларини кўради;

вояга етмаганни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) тўғрисида ҳомийларнинг розилиги билан қарор қабул қилади;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан белгиланган тартибда ариза билан судга мурожаат қилади, мазкур масалалар юзасидан ишларни суд мажлисларида кўриб чиқишда иштирок этади;

ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганнинг ўз иш ҳақи, стипендияси ёки бошқа даромадларини мустақил равишда тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаш ёки уни бу ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисида судга зарур ҳолларда ариза билан мурожаат қилади, вояга етмаганнинг қонунда белгиланган тартибда тўла муомала лаёқатига эга бўлиши ҳоллари бундан мустасно;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга тегишинча маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;

фуқароларга васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича маслаҳатлар беради;

фуқароларнинг васийлик ва ҳомийлик масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур чоралар кўради.

Туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

13-модда. Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари

Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ўз ваколатлари доирасида:

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларни аниқлайди ҳамда уларнинг ҳисобини юритади;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритади, маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этади, шунингдек давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этади;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни давлат реестрига киритиш учун туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этади;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ҳамда васийларга ва ҳомийларга қўйиладиган талабларга мос бўлган шахсларни танлашни ҳамда ҳисобга олишни амалга оширади;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгилаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг турмуш ва таъминот шароитларини, шунингдек васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш шароитларини текширувдан ўтказади ҳамда бу ҳақда далолатнома тузади;

васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисида туман, шаҳар ҳокимига хулоса беради;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритади;

васийлар ва ҳомийларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан назоратни амалга оширади, уларга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларни парвариш қилишни, тарбиялашни ва уларнинг тиббий кузатувини ташкил этишда ёрдам кўрсатади;

васийликни ёки ҳомийликни тугатиш тўғрисида, шунингдек ушбу Қонуннинг 29 ва 30-моддаларида назарда тутилган ҳолларда васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш ҳақида туман, шаҳар ҳокимига илтимосномалар киритади;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан белгиланган тартибда ариза билан судга мурожаат қилади, мазкур масалалар юзасидан ишларни суд мажлисларида кўриб чиқишда иштирок этади;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга тегишинча маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;

фуқароларга васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича маслаҳатлар беради;

фуқароларнинг васийлик ва ҳомийлик масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур чоралар кўради.

Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

14-модда. Туман, шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари

Туман, шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ўз ваколатлари доирасида:

соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритади;

соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритади, маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этади, шунингдек давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этади;

соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳақидаги маълумотларни давлат реестрига киритиш учун туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этади;

соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларга нисбатан ҳомийлик белгилаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди;

соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг турмуш ва таъминот шароитларини, шунингдек ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш шароитларини текширувдан ўтказади ва бу ҳақда далолатнома тузади;

keyingi sahifa
Ma'lumot yangilangan sana: 19-fevral 2014 yil


Bilim — barcha kulfatlarga qalqon.

A. RUDAKIY