bosh sahifa 

ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисида туман, шаҳар ҳокимига хулоса беради;

ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритади;

ҳомийларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан назоратни амалга оширади, уларга ҳомийликдаги шахсларнинг тиббий кузатувини ташкил этишда ёрдам кўрсатади;

ҳомийликни тугатиш тўғрисида, шунингдек ушбу Қонуннинг 29 ва 30-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш ҳақида туман, шаҳар ҳокимига илтимосномалар киритади;

ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан белгиланган тартибда ариза билан судга мурожаат қилади, мазкур масалалар юзасидан ишларни суд мажлисларида кўриб чиқишда иштирок этади;

ҳомийликдаги шахсларга тегишинча маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, соғлиқни сақлаш муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;

фуқароларга ҳомийлик масалалари бўйича маслаҳатлар беради;

фуқароларнинг ҳомийлик масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур чоралар кўради.

Туман, шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-боб. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар ва уларнинг мол-мулки тўғрисидаги ахборот

15-модда. Давлат реестрига киритиш учун маълумотларни тақдим этиш

Васийлик ва ҳомийлик органлари васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни давлат реестрига киритиш учун ҳар ойда туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этади.

Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг яшаш жойи ва унинг мулкий аҳволи ўзгарган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органлари мазкур ўзгаришлар тўғрисида етти иш куни ичида туман, шаҳар ҳокимлигини хабардор этиши ҳамда унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини мазкур шахснинг янги яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига юбориши шарт. Бунда шахсий ҳужжатлар йиғмажилдининг кўчирма нусхаси васийлик ва ҳомийлик органининг архивида қолиши шарт.

16-модда. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланганлиги тўғрисида васийлик ва ҳомийлик органларига маълумотлар тақдим этиш

Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мазкур шахслар аниқланган кундан эътиборан етти иш куни ичида улар ҳақидаги маълумотларни ёзма шаклда васийлик ва ҳомийлик органларига юборади.

Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган болалар аниқланган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органи бундай маълумотлар олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида уларнинг турмуш ва таъминот шароитларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувдан ўтказиши шарт.

17-модда. Яшаш жойи Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятлари, туманлари, шаҳарлари ёки бошқа мамлакат бўлган васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож шахслар аниқланганда васийлик ва ҳомийлик органларининг мажбуриятлари

Яшаш жойи Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятлари, туманлари, шаҳарлари ёки бошқа мамлакат бўлган васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланган тақдирда васийлик ва ҳомийлик органлари:

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотларни давлат реестрига киритиш учун улар ҳақиқатда турган жойдаги туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этади;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахс аниқланганлиги ҳақида унинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органини хабардор қилади;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органидан мазкур шахснинг ота-онаси ёки бошқа қариндошлари, турар жойи ва бошқа мол-мулки бор-йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни олади;

уларни яшаш жойига қайтаришга кўмаклашади.

Яшаш жойи Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятлари, туманлари, шаҳарлари ёки бошқа мамлакат бўлган васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланганда васийлик ва ҳомийлик органларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

18-модда. Давлат реестрини юритиш

Давлат реестрини туман, шаҳар ҳокимлиги юритади.

Давлат реестрига васийлик ва ҳомийлик органларидан келиб тушадиган васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотлар киритилади.

Давлат реестрини ташкил этиш ва юритиш тартиби ҳамда унга киритиладиган маълумотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

4-боб. Васийлик ва ҳомийликни белгилаш. Васий ёки ҳомий тайинлаш

19-модда. Васийлик ва ҳомийликни белгилаш

Васийлик ва ҳомийлик туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.

Васийлик ёки ҳомийлик васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг яшаш жойи бўйича, агар шахс муайян яшаш жойига эга бўлмаса, васийнинг ёки ҳомийнинг яшаш жойи бўйича белгиланади.

20-модда. Ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда васийлик ёки ҳомийлик белгилаш

Ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда, агар бола улар томонидан олти ойдан ортиқ муддатга қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдирилган бўлса, мазкур шахсларнинг болага нисбатан васийлиги ёки ҳомийлиги белгиланади.

Ота-она яшаш жойида олти ойдан кам муддатга вақтинча бўлмаганда, башарти бола улар томонидан қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдирилган бўлса, васийлик ёки ҳомийлик, агар бу боланинг манфаатлари учун зарур бўлса, белгиланади.

21-модда. Васий ёки ҳомий тайинлаш

Васийлик ёки ҳомийлик бўйича мажбуриятларни бажариш учун туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан васий ёки ҳомий тайинланади.

Вояга етган фуқаролар фақат ўз розилигига кўра васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин.

Туман, шаҳар ҳокими васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг ёзма аризасига мувофиқ васий ёки ҳомий тайинлайди.

Васий ёки ҳомий тайинлашда унинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатлари, мажбуриятларни бажариш қобилияти, васий, ҳомий ва васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс ўртасидаги муносабатлар, васий ёки ҳомий оиласининг васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга муносабати, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг истаги инобатга олиниши лозим.

Васийлик ёки ҳомийлик белгилаш зарурлиги ҳақида васийлик ва ҳомийлик органларига маълум бўлган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай васий ёки ҳомий тайинланиши керак.

Агар васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсга бир ой ичида васий ёки ҳомий тайинланмаган бўлса, васийнинг ёки ҳомийнинг мажбуриятларини бажариш васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахс аниқланган жойдаги тегишли васийлик ва ҳомийлик органининг зиммасига вақтинча юклатилади.

Ота-онаси бўлган вояга етмаганларга нисбатан тегишли васийлик ва ҳомийлик органи уларнинг ота-онаси ёки қариндошлари қарамоғида бўлмаганлиги факти аниқланган кундан эътиборан васийнинг ёки ҳомийнинг мажбуриятларини бажаради.

Васийлик ва ҳомийлик органи васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс ҳақидаги маълумотларни олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларига, шунингдек соғлиқни сақлаш муассасаларига ёзма сўров юборади. Бунда васийлик ва ҳомийлик органи фуқаро тўғрисидаги фақат васийнинг ёки ҳомийнинг мажбуриятларини бажариш қобилиятини аниқлаш имконини берадиган ахборот тақдим этилишини талаб қилади.

Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс ҳақидаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан олинган маълумотлар махфий бўлиб, ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Яшаш жойидан қатъи назар, васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг қариндошлари, у яшаётган оиланинг шахслари, ака-укаларни ва опа-сингилларни улар ўртасидаги қариндошлик алоқаларини узмасдан васийликка ёки ҳомийликка олаётган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари васий ёки ҳомий этиб тайинланишда имтиёзли ҳуқуққа эга.

Васий ва ҳомий тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

22-модда. Васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин бўлмаган шахслар

Қуйидагилар васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин эмас:

ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки ота-оналик ҳуқуқлари чекланган шахслар;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

собиқ фарзандликка олувчилар, агар фарзандликка олиш уларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги, фарзандликка олинганлар билан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги, сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганлиги оқибатида бекор қилинган бўлса;

ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги учун васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган шахслар;

қасддан содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинган шахслар.

23-модда. Дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш

Агар васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг манфаатини кўзлаб унга дарҳол васий ёки ҳомий тайинланиши зарур бўлса, шу жумладан болалар ота-онасидан ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахслардан олиб қўйилса васийлик ва ҳомийлик органи бир ой муддатга дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг аризасига кўра, башарти мазкур шахс томонидан ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органи томонидан унинг турмуш шароитларини текшириш далолатномаси, яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан олинган маълумотнома ва тавсифнома тақдим этилса, васийлик ва ҳомийлик органи томонидан амалга оширилади.

Дастлабки тарзда тайинланган васийлар ёки ҳомийлар васийнинг ёки ҳомийнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини унинг номидан тасарруф этиш ҳуқуқи бундан мустасно.

Агар васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсга дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгунига қадар жойлаштиришнинг у ёки бу шакли танланган бўлса ёхуд вақтинча тайинланган васий ёки ҳомий унга васий ёки ҳомий этиб тайинланмаса, дастлабки тарздаги васийлик ёки ҳомийлик тугайди.

24-модда. Шахсга бир нечта васий ёки ҳомий тайинлаш

Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг қонуний манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унга туман, шаҳар ҳокими қарори билан бир нечта васий ёки ҳомий тайинланиши мумкин.

Бир нечта васий ёки ҳомий тайинланганда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бир вақтнинг ўзида барча васийлар ёки ҳомийлар томонидан амалга оширилади. Агар васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ишларини юритиш васийларнинг ёки ҳомийларнинг бирига топширилса, бу шахс қолган васийлардан ёки ҳомийлардан ишончномалар олган бўлиши лозим.

Бир нечта васий ёки ҳомий тайинланганда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг парвариш қилинишини таъминлаш ва унинг тиббий ёрдамни ўз вақтида олишига кўмаклашишга доир мажбуриятлар, васийликдаги ёки ҳомийликдаги вояга етмаган шахсга нисбатан эса, шунингдек таъминот, тарбия ва таълим беришга доир мажбуриятлар васийлик ва ҳомийлик органларининг уларни тайинлаш ҳақидаги хулосасига мувофиқ васийлар ёки ҳомийлар ўртасида тақсимланади.

Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ва бир вақтнинг ўзида барча васийларнинг ёки ҳомийларнинг манфаатлари ўртасида, шунингдек васийлар ёки ҳомийлар ўз мажбуриятларини бажараётганда васийлар ёки ҳомийлар ўртасида қарама-қаршиликлар юзага келган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи юзага келган қарама-қаршиликлар ҳал этилгунига қадар васийнинг ёки ҳомийнинг мажбуриятларини бажаради.

25-модда. Бир шахсни бир нечта васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга васий ёки ҳомий этиб тайинлаш

Зарурат бўлганда, васийликка ёки ҳомийликка олинувчиларнинг қонуний манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, туман, шаҳар ҳокими қарори билан бир шахс бир нечта васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин.

Шахсни иккинчи ва ундан кейинги васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга васий ёки ҳомий этиб тайинлаш тўғрисидаги туман, шаҳар ҳокими қарорида бошқа шахс васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин эмаслигининг сабаблари кўрсатилган бўлиши шарт.

Айни бир васий ёки ҳомий ўз мажбуриятларини бажараётганда унинг васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахсларнинг манфаатлари ўртасида қарама-қаршиликлар юзага келган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи юзага келган қарама-қаршиликлар ҳал этилгунига қадар васийнинг ёки ҳомийнинг мажбуриятларини бажаради.

26-модда. Вояга етмаганларга нисбатан улар ота-онасининг ёки вояга етмаганларнинг ўз аризасига кўра васий ёки ҳомий тайинлаш

Туман, шаҳар ҳокими қарори билан ота-онанинг узрли сабабларга кўра ўзларининг ота-оналик мажбуриятларини бажара олмайдиган давр учун ўзининг вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисидаги аризаси асосида васий ёки ҳомий тайинланиши мумкин, ушбу аризада аниқ шахс ҳамда васий ёки ҳомий ваколатларининг амал қилиш муддати кўрсатилади.

Вояга етмаган болаларнинг ота-онаси ўз соғлиғи ҳолатига кўра болаларига васийни ёки ҳомийни, агар унинг розилиги бўлса, белгилаши мумкин. Ота-онанинг ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги аризаси болаларнинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига берилади.

Ота-онанинг ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги аризаси ушбу ариза ёзилган сана кўрсатилган ҳолда уларнинг ўз қўли билан имзоланган ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.

Ота-она ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги аризасини болаларнинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига янги ариза бериш йўли билан бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли.

Ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаганга ҳомий вояга етмаганнинг аниқ шахс кўрсатилган аризасига кўра туман, шаҳар ҳокими қарори билан тайинланиши мумкин.

Туман, шаҳар ҳокими вояга етмаганнинг отаси (онаси) ёки ота-онаси ёхуд ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаганнинг ўзи кўрсатган шахсни васий ёки ҳомий этиб тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарорни фақат бундай тайинлаш қонун ҳужжатларига ёхуд вояга етмаганнинг қонуний манфаатларига зид бўлган тақдирда қабул қилади.

27-модда. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-онаси бўлган вояга етмаганга васий ёки ҳомий тайинлаш

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-онаси бўлган вояга етмаганга васий ёки ҳомий, агар ота-онаси билан туриши ушбу шахснинг қонуний манфаатларига жавоб бермаслиги ҳамда унинг ҳаёти ёки соғлиғи учун бевосита таҳдид мавжудлиги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан аниқланса, тайинланиши мумкин.

Вояга етмаган васийликда ёки ҳомийликда бўлган даврда васийлик ва ҳомийлик органи унинг оиласини ижтимоий-педагогик жиҳатдан реабилитация қилиш ҳамда вояга етмаганни оиласига қайтариш масалалари бўйича, агар бу унинг қонуний манфаатларига зид бўлмаса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

5-боб. Васийлик ва ҳомийликни тугатиш. Васийнинг ва ҳомийнинг ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши ҳамда четлаштирилиши

28-модда. Васийликни ва ҳомийликни тугатиш асослари

Васийлик қуйидаги ҳолларда тугатилади:

васийликдаги шахс вафот этганда;

вояга етмаган ўн тўрт ёшга тўлганда;

вояга етмаган ота-онасига қайтарилганда;

васийликдаги шахс фарзандликка олинганда;

фуқаронинг муомала лаёқати суд томонидан тикланганда.

Вояга етмаган ўн тўрт ёшга тўлганлиги сабабли васийлик тугатилгач, васийнинг мажбуриятларини бажарувчи шахс белгиланган тартибда тайинланмаган ҳолда вояга етмаганнинг ҳомийси бўлиб қолади.

Ҳомийлик қуйидаги ҳолларда тугатилади:

ҳомийликдаги шахс вафот этганда;

ҳомийликдаги шахс вояга етганда;

ҳомийликдаги шахс ота-онасига қайтарилганда;

ҳомийликдаги шахс фарзандликка олинганда;

фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори бекор қилинганда;

вояга етмаган тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилинганда (эмансипация);

ҳомийликдаги шахс никоҳга кирганда;

соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг соғлиғи яхшиланганда.

Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс тарбия, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларида ва бошқа шунга ўхшаш муассасаларда вақтинча бўлганда васийнинг ёки ҳомийнинг узрли сабабларга кўра ўз мажбуриятларини бажара олмаслиги васийнинг ёки ҳомийнинг васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бекор қилмайди.

29-модда. Васийнинг ёки ҳомийнинг ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши

Васий ёки ҳомий ўзининг аризасига кўра ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши мумкин.

Ҳомий ҳомийликдаги шахснинг талабига кўра ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши лозим.

Васийни ёки ҳомийни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш тўғрисидаги қарор туман, шаҳар ҳокими томонидан васийлик ва ҳомийлик органининг илтимосномаси асосида қабул қилинади.

Вояга етмаганнинг, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаронинг васийси ёки ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинган тақдирда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг истаги инобатга олинган ҳолда унга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа васий ёки ҳомий тайинланади ёхуд жойлаштиришнинг бошқа шакли белгиланади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқаронинг ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинган тақдирда, ҳомийликдаги шахснинг розилиги билан ҳомий сифатида бошқа шахс тайинланади.

Васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажарган шахс ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинганлиги тўғрисида унга маълум бўлган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай васийлик ва ҳомийлик органига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этиши шарт.

30-модда. Васийнинг ёки ҳомийнинг ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилиши

Васий ёки ҳомий ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ёхуд ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилган ҳолларда, уларни ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштириш тўғрисидаги қарор туман, шаҳар ҳокими томонидан васийлик ва ҳомийлик органининг илтимосномаси асосида қабул қилинади.

Васий ёки ҳомий ўз зиммасига юклатилган мажбуриятлардан ғаразли ёки бошқа паст ниятларда фойдаланганда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсни назоратсиз ва зарур ёрдамсиз қолдирганда, васийлик ва ҳомийлик органлари уни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун зарур чораларни кўриши шарт.

Вояга етмаганнинг, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаронинг васийси ёки ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган тақдирда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг истаги инобатга олинган ҳолда унга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа васий ёки ҳомий тайинланади ёхуд жойлаштиришнинг бошқа шакли белгиланади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқаронинг ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган тақдирда, ҳомийликдаги шахснинг розилиги билан ҳомий сифатида бошқа шахс тайинланади.

Васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажарган шахс ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилганлиги унга маълум бўлган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай васийлик ва ҳомийлик органига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этиши шарт.

6-боб. Васийлар ва ҳомийларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари

31-модда. Васийлар ва ҳомийларнинг ҳуқуқлари

Васийлар ўз васийлигидаги шахсларнинг қонуний вакили бўлиб, уларнинг номидан ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб барча зарур битимларни тузади.

Ҳомийлар ўз ҳомийлигидаги шахсларнинг қонуний вакили бўлиб, ҳомийлигидаги шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишида ва мажбуриятларини бажаришида кўмаклашади, шунингдек уларни учинчи шахслар томонидан бўладиган суиистеъмолликлардан муҳофаза қилади.

Васийлар ва ҳомийлар:

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахсни унинг фикрини ҳамда васийлик ва ҳомийлик органларининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда тарбиялаш усулларини мустақил белгилашга;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахсни қонуний асосларсиз ўзида ушлаб турган ҳар қандай шахсдан, шу жумладан ота-онасидан ҳамда бошқа яқин қариндошларидан уни қайтариб беришни суд тартибида талаб қилишга;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг таъминоти, унга тарбия, таълим бериш ва унинг соғлиғини сақлаш бўйича ҳуқуқий, услубий, диагностика ва маслаҳат ёрдами олишга;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахс мустақил равишда амалга оширишга ҳақли бўлмаган битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширишга;

зарур ижтимоий ёрдам олиш учун васийлик ва ҳомийлик органларига, таълим муассасаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, нодавлат нотижорат ташкилотларига мурожаат қилишга;

keyingi sahifa


Ma'lumot yangilangan sana: 19-fevral 2014 yil


Insonga bilimning zarurligini uqtirish, unga ko‘rishning ahamiyatini uqtirish bilan baravardir.

M. GORKIY