МАКТАБЛАРГА БАДИИЙ АДАБИЁТЛАРДАН ИБОРАТ КИТОБЛАР КАРВОНИ ЖЎНАТИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори асосида умумий ўрта таълим мактабларининг кутубхона фондларини адабий китоблар билан таъминлаш мақсадида уларга маблағ ажратиш белгиланган эди. Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда шаҳар ва туманлардаги ахборот ресурс марказларининг кутубхона фонди учун 50 номдаги 58 331 дона қорақалпоқ тилидаги адабий китоблар харид қилинди. […]