×

АМЕРИКАЛИК МУТАХАССИС ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ХИЗМАТ САФАРИДА БЎЛДИ

Халқ таълими вазирлиги ва  American Councils билан биргаликда амалга оширилаётган  “English Speaking Nation: Secondary Teacher Training” дастури асосида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари орасида инглиз тили дарсларининг ўтилиши, малака ошириш семинарларини ташкил қилиш, тажрийба алмашиш, танловларда иштирок этиш, шунингдек ўқитувчилар ўртасида ўтказиладиган тренингларнинг самарадорлигини  мониторинг қилиш ва баҳолаш мақсадида Америкали мутахассис  Мина М.Гейвел                2021 йил  29-30-март кунлари республикамизда хизмат сафарида бўлди.

Сафар давомида  29 март куни Республика педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва ўларнинг малакасини ошириш худудий марказида бўлиб, инглиз тили фани катта ўқитувчиси Г.Ещанованинг  “Interaction patterns” (Ўз-аро таъсир этиш усуллари) мавзусидаги дарсига  таҳлил ўтказиб, дарс жараёнидаги  ўқувчилар билан якка  тартибда ишлаш, жуфтликларда ишлаш гуруҳ бўлиб ишлаш ва бутун синф ўқувчилари билан ишлаш бўйича машғулотларига йўқори баҳо берди.

Бундан сўнг  Америкалик мутахассис  М.Гейвел ттингловчилар ва   “English Speaking Nation: Secondary Teacher Training” ддастури асосида фаол қатнашиб келаётган ўқитувчилар учун  “Using and adapting Activate Games in the classroom” (синфда таълимий ўйинлардан самарали фойдаланиш ва ўларни мослаштириш)  мавзусида   мастер класс ўтказди. Мастер класс давомида М.Гейвел мақсадли ўрганиш ва тасодифий ўрганиш бўйича тингловчилар билан ўз тажрийбаларини бўлишди.

Шу куни М.Гейвел Қорақалпоқ давлат университетида, ушбу университетта ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган Америкалик мутахассис Ш.Синкх билан биргаликда  университет инглиз тили фани ўқитувчилари ва университетнинг чет тиллари фани битирувчи курс талабалари учун “Working with mixed level learners”  (Билим даражаси ҳар хил бўлган ўқувчилар билан ишлаш) мавзусида ўқув-семинарини ўтказди.

30 март куни М.Гейвел Нукус шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 46 сон давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида бўлиб, 8б-синфда Ж.Дуйсенбаеванинг “Passive voice”  мавзусидаги ва 4д-синфда  С.Исметованинг  “I have a high temperature” дарсларига таҳлил ўтказиб ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтти. Бундан сўнг М.Гейвел 11в-синф ўқувчилари билан ҳаёти давомидаги қизиқарли воқеалар,   келажакдаги танлаган касблари ҳақида суҳбат ўтказди ва қандай қилиб нутқ маданиятини ривожлантириш бўйича мастер класс ўтказди.

Сафар давомида Америкалик мутахассисга Республика педагог кадрларни  қайта тайёрлаш ва ўларнинг малакасини ошириш институти тилларни ўқитиш кафедраси катта ўқитувчиси К.Қурбанбаев ва Республика ўқув-методика маркази чет тиллари фани методисти Б.Хамидуллаевлар ҳамрохлик қилди.