×

2021 ЙИЛНИНГ СМЕТА ШТАТ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ БӮЙИЧА ЙИҒИЛИШ ӮТКАЗИЛДИ

 

Жорий йилнинг 2-апрел куни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мажлислар залида Ӯзбекистон Республикасы Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасининг 2020 йил 28 декабрдаги 305-сон, 2021 йил 1 февралдаги 13-сон тақдимномалари юзасидан ва 2021 йил смета штатларинг тузилиши бӯйича кенгайтирилган йиғилиш бӯлиб ӯтди. Мазкур йиғилишга Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий хизмати ходимлари, вазирликнинг Молиявий таҳлил ва режалаштириш, бухгалтерия хисоби ва давлат ҳаридлари бўлимлари мутахассислари, туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари иқтисодчилари ҳамда бош ҳисобчилар қатнашди.

Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бухгалтерия-ҳисоби ва давлат харидлари бўлими бошлиғи (бош ҳисобчи) Г.Бекмуратова олиб борди ва сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий хизмати ходимлари томонидан иш режаси асосан Мӯйноқ ва Қонликӯл туманларида халық таълими бӯлимига қорашли таълим муассасаларида ӯтказилган ӯрганишлар натижасида молиявий хато-камчиликлар аниқланганлиги ва моливий хисоб-китобларнинг юритилиши бӯйича айтиб ӯтди.

Шунингдек, Ӯзбекистон Республикасы Халқ таълими вазирлигининг  Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси худудий хизмати бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи А.Файзуллаев сӯзга чиқиб, таълим тизими муассасаларида молиявий ҳисоб-китобларнинг юритилиши буйича тартиб қоидалар юзасидан тушунтиришлар берди ва келгусида республикада ҳисоб-китоб ишларини яхшилаш юзасидан ўз таклифларини билдирди.