×

“ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР” ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК МУСОБАҚАСИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОСҚИШИ ӮТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари, Ўзбекистон ёшлар ишлари Агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Халқ таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг 2021 йил 12 мартдаги қушма қарорига асос “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқиши Шимолий-ғарбий ҳарбий округи базасида ўтказилди.

Мусобақага туман босқишида ғолиб бўлган  Муйноқ тумани 4-сонли, Қунғирот тумани 54-сонли, Шуманой тумани 23-сонли, Хужайли тумани 15-сонли , Тахиатош тумани 22-сонли, Тахтакўпир тумани 18-сонли умутаълим мактаб ўқувчиларидан тўзилган 6 та жамоа қатнашди.  Мусобақа якунида 1-ўринни Қунғирот тумани 54-сонли умутаълим мактаби жамоаси, 2-ўринни Шуманой тумани 23-сонли умутаълим мактаби жамоаси, 3-ўринни Хужайли тумани 15-сонли умутаълим мактаби жамоаси эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тағдирланди.

Мусобақани ўтказиштан мақсад Республикамизнинг шегараолди ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактабларида таълим олаётган чақириққача тайёрлаш ёшидаги ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида  тарбиялаш.