СиёсатТанлаш

Рўйхатдан ўтинг
17:40 / 05.04.2022

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижросига оид йиғилишда ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашини рағбатлантириш орқали таълим сифатини кескин ошириш мумкинлиги алоҳида қайд этилди.

Мисол учун, ўтган йили халқаро сертификатни олган чет тили ўқитувчиларини рағбатлантириш тизими жорий қилингани натижасида Навоий, Наманган ва Сурхондарёда малакали ўқитувчилар сезиларли даражада ошган.

Мутасаддиларга бу тажрибани янги ўқув йилидан бошлаб математика, кимё, физика, биология ва ахборот технологиялари фанларига ҳам жорий этиш топширилди.

–Мактабларда давлатдан маош оладиган 15 мингга яқин маънавиятчи бор. Лекин, ўқувчиларнинг тарбияси, Ватанга муҳаббат ёки ота-онага ҳурмат руҳини шакллантиришда, айтингчи, қайси туман мактаби намуна бўлди? Ҳали бундай мактаблар йўқ. Қани мактаб сиёсати, – дея савол қўйди давлат раҳбари.

Шу муносабат билан бир ой муддатда “қизил” тоифага кирган 1 минг 526 та мактабни жойида ўрганиб, ҳар бири бўйича алоҳида йўл хариталарини тасдиқлаш вазифаси қўйилди.