ЖамиятТанлаш

Рўйхатдан ўтинг
11:30 / 07.04.2022

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 мартдаги“2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаси келгуси беш йилда истиқболли режа асосида ривожлантирилади.

Қарорда шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарнинг ”ўсиш нуқталари”ни белгилаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш орқали аҳоли саломатлиги ҳамда турмуш даражасини янада яхшилашҳам кўзда тутилган.

Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарлари кесимида муҳим лойиҳалар амалга оширилади.

Натижада,  2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,5 бараварга, саноат маҳсулотлари  1,5 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 бараварга, хизматлар ҳажми 2,9  бараварга, қурилиш ишлари ҳажми эса 1,4 бараварга ошади.