Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 5 апрел кунги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор мажилисида мактабларни яхшилаш фақат Халқ таълими вазирлигининг эмас, балки барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши кераклигини таъкидлаган эди.

Шу муносабат билан, Халқ таълими вазирининг ишчи гуруҳ вакиллари Халқ таълими бўлимига қарашли мактаблардаги муаммоларни ижобий бартараф этиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида Мӯйноқ туманидаги 6, 12 ва 17-сонли умумтаълим мактабларида бўлди.

Мазкур Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Халқ таълими вазирлигининг ҳуқуқий назорат хизмати бош мутахассиси Э.Худайбергенов билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Ш.Таджимуратов, туман ҳокими Б.Менглибеков ва туман халқ таълими бӯлими мудири М.Аметовлар иштирок этишди.

Меҳмонлар мактабларда ташкил этилган мусиқий тадбирлар, рассомчилик, театр, заковат ўйини, психологик тренинг, кутубхонлик, IT йўналиши ва спорт мусобақаларини кузатиб борди ҳамда ўтказилган тадбирлар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир давомида умумтаълим мактабларига туман ҳокимлиги томонидан 22 млн.сӯм муғдоридаги спорт анжомлари, бадиий китоблар тӯплами, тикув машиналари ва бошқа да совғалар Ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, мактабнинг ўқув йили давомида ўтказилган фанлар олимпиадаси, қўрик-танловлар, спорт мусобақаларида ҳамда тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ташкилотчилар томонидан миннатдорчилик, фахрий ёрлиқлар ва қиммат баҳо совғалари билан муносиб тақдирланди.