Шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасида Халқ таълими вазирининг назорат–ҳуқуқий хизмати бош мутахассиси Э.Худайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тумандаги таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, тўгараклар фаолиятини самарали ташкил этиш, таълим сифатини ошириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йил 15 июнь куни Тахтакӯпир туманидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида барча таълим муассасалари масъуллари, ўқувчилари иштирокида маънавий муҳитни янада яхшилашга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати бош мутахассислари Э.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири ӯринбосари Ш.Таджимуратов, туман ҳокими ӯринбосари Т.Тоқымбетовлар иштирок қилдилар.

Меҳмонлар мактабларда ташкил этилган мусиқий тадбирлар, рассомчилик, заковат ўйини, психологик тренинг, кутубхонлик, IT йўналиши ва спорт мусобақаларини кузатиб борди ҳамда тадбир давомида туман ҳокимлиги томонидан спорт анжомлари, бадиий китоблар тӯплами, компьютер техникалари ва бошқа да совғалар Ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, мактабнинг ўқув йили давомида ўтказилган фанлар олимпиадаси, қўрик-танловлар, спорт мусобақаларида ҳамда тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ташкилотчилар томонидан миннатдорчилик, фахрий ёрлиқлар ва қиммат баҳо совғалари билан муносиб тақдирланди.