Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби жамоаси e-БМТ томонидан ташкил этилган ICON Халқаро электрон таълим беллашувида 2-ўринни қўлга киритди.

Олимпиаданинг ярим финал босқичида 90 та давлат иштирок этиб, финал босқичига 25 та давлат вакиллари ўтишга муваффақ бўлди. Қувонарли жиҳати, улар орасида ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам бор.

Ўзбекистонлик ўқувчилар томонидан яратилган TLB (Turn the life better) яъни «Ҳаётингизни яхши тарафга ўзгартиринг» номли мобил иловаси танловда 2-ўринни эгаллади.

Бугун мактабнинг ғолиб ўқувчилари Қобилжон Исроилжонов, Муҳаммад Тўлаганов ҳамда уларнинг устози Сабоҳат Маҳмудовани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.