Ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг божхона соҳасига қизиқишини ҳозирдан уйғотиш мақсадида танлаб олингшан мактабларда ташкил этилган “Ёш божхоначилар” тўгараги ўз фаолиятини изчиллик билан давом эттирмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан оталиққа олинган Нукус шаҳридаги 31-сонли чет тилларини ўқитишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Давлат божхона қўмитасининг божхона институти бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув дарси давомида божхона институти, унда ўқиш тартиби, қабул жараёнлари ва талаблари, яратилган шароит ва имкониятлар бўйича қўргазмали қуроллар асосида ўқувчиларга батафсил тушунтирилди.

Эътиборлиси, ўқув машғулоти шу йил институтни тугатиб, елкасига юлдузли погон таққан ёш ходимлар томонидан бир олам таасурот ила ташкил этилди. Бу эса ёш авлод вакилларининг соҳага бўлган қизиқишини янада орттириб, чуқур билим ва салоҳиятга эга бўлишга ва яқин келажакда ҳақиқий ватанпарвар бўлиб камол топишларига мотив яратди.